Америкада ўқитувчилар очлик эълон қилишни давом эттиришмоқда
Американинг ўқитувчилари ўз мушкулотларни баратараф этиш мақсадида беш кундан бўён очлик эълон қилишган.
Осушейтед Пресс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Америкадаги Лос-Анжелос штатининг ўқитувчилари ўқувчилар ва уларнинг оила аъзолари билан бирга беш кундан бери очлик эълон қилишларидан кейин кенг кўламли эътирозли кўча намойишлар ўтказиш учун тайёргарлик кўришмоқда.
Бу эътирозли кўча намойишлар бугун маҳаллий вақт билан Лос-Анжелос шаҳри марказининг яқинида жойлашган Гранд Парк минтақасида ўтказилиши режалаштирилган.
Очлик эълон қилганлар пайшанба куни ҳам ўзларининг иш жойларида жам бўлиб, ўқув биноларига кириш эшикларига тўсиқлик яратишди.
Талабалар ва уларнинг оила аъзолари ҳам кучли ёғингарчиликка қарамай эътирозли бу кўча намойишларга қўшилишди. Эътирозчиларнинг сони 84 минг нафарга етди.
Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ва мактабларда қўллаб-қувватлайдиган ходимлар сонининг кам эканлиги очлик эълон қилиш сабабига айланди.