Абдуллоҳ Абдуллоҳ Покистондаги Толибон базаларига барҳам беришни таъкидлади
Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроий раиси Покистондаги Толибон гуруҳига тегишли базалар фаолиятини тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.
Швецариянинг Давос шаҳрида ўтказилган (world economic forum)- Халқаро иқтисод анжумани йиғилишида сўзлаган Абдуллоҳ Абдуллоҳ, Покистонда жойлашган Толибон гуруҳи базалари Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги энг асосий монеа ҳисобланади деб айтди.
Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроий раиси ўз сўзларида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун Покистондаги Толибон базаларига барҳам бериш шарт ва зарурдир деб изоҳлади.
У мазкур йиғилишда Толибон ва Афғонистон давлати мақсад- ақидалари ўрасидаги катта фарқ борлигини таъкидлаб, Толибон гуруҳи халқчиллик ва демокраитя қадриятларига ишонмайди ва зўравонлик ва террорчилик ҳаракат йўли орқали ўз мақсадларини амалга оширишни истайди деб қўшимча қилди.