Арабистон Европа иттифоқининг террорчи гуруҳлар хомийлари рўйхатига киритилди
(last modified Sat, 26 Jan 2019 10:40:03 GMT )
Январ 26, 2019 15:40 Asia/Tashkent
  • Арабистон Европа иттифоқининг террорчи гуруҳлар хомийлари рўйхатига киритилди
    Арабистон Европа иттифоқининг террорчи гуруҳлар хомийлари рўйхатига киритилди

Европа иттифоқи Арабистоннинг терроризмни молиявий таъминлашда ва пул ювишга қарши курашдаги масъулиятсизлиги учун қоралади

Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқи жума куни Арабистоннинг терроризмни молиявий таъминлашда ва пул ювишга қарши курашдаги масъулиятсизлиги учун қоралади ва европа комиссияси намояндаларидан ушбу иш бўйича тегишли тартибда чора кўришни сўради. 

Саудия арабистони экстремизм ва террористик гуруҳларни молиявий таъминлашда бундан олдин ҳам кўп маротаба кескин танқидларга учраган. 

Саудия арабистони ҳар доим, ал-Қоида ёки ИШИД террорчилик гуруҳлари сингари террорчи гуруҳларга молиявий ёрдам кўрсатиб келган. 

Арабистон Суриядан тортиб, Ироқ ва бошқа минтақаларда ИШИД террорчилик гуруҳини ҳамда бошқа экстремистик ва террорчилик гуруҳларини молиявий қўллаб-қувватлаб келади. 

Ёрлиқ