Афғонистон президенти толибларни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42814-Афғонистон_президенти_толибларни_тўғридан_тўғри_музокараларга_чақирди
Афғонистон президенти яна бир бор Кобул давлатининг Толибон билан сулҳ музокараси учун тайёр эканлигини маълум қилди
(last modified 2019-01-29T03:09:49+00:00 )
Январ 29, 2019 08:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти толибларни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди
    Афғонистон президенти толибларни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди

Афғонистон президенти яна бир бор Кобул давлатининг Толибон билан сулҳ музокараси учун тайёр эканлигини маълум қилди

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти Ашраф толибларни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди.  

Мен Толибон ҳаракатини афғон ҳукумати билан тўғридан-тўғри жиддий музокараларга чақираман. Миллий бирлик, мамлакат мустақиллиги, ҳудудининг яхлитлиги, марказлашган кучли ҳукумат муҳокама қилинмайдиган мавзулар ҳисобланади, деди Ашраф Ғани ўз чиқишида.

Толибон олдида иккита йўл турибди, улар ўз халқини қўллаб-қувватлашлари ёки бошқа давлатлар қўлида қурол бўлишлари мумкин, деди у.

Ўзаро курашаётган икки томон ўртасида тинчлик музокараларини йўлга қўйиш масаласи турли учрашувларда муҳокама қилинмоқда.