Германия ОАВ: Эрон ва Европа ўртасида молиявий канал очилди
Германиянинг канали огоҳ манбаларга таяниб Эрон ва Европа ўртасида савдо айирбошлаш мақсадида молиявий каналлар расман рўйхатдан ўтканлигини хабар берди.
Германиянинг NDR каналининг пайшанба кунги хабарига кўра, Германия, Франция ва Британия расмий тарзда Эрон билан молиявий айирбошлаш учун канал очишган ва ушбу каналнинг номи INSTEX - Instrument in Support of Trade Exchanges деб аталган.
NDR каналининг маълумотига биноан, Париж ушбу расмий каналнинг мезбони ҳисобланади ва Германиянинг таниқли банкирларидан бири ҳам ушбу каналга масъул этиб тайинланган.
Мазкур молиявий канал банкларга АҚШ санкцияларига қарамай Эрон билан ҳамкорлик қилиш имкониятини тақдим этади. Аммо, европаликларнинг фикрича бу каби чора-тадбирлар унчалик ҳам осон кечмайди. Аммо шунга қарамай, Европа иттифоқи ушбу молиявий канални Теҳрон ва Вашингтон учун сигнал сифатида талқин қилмоқда.