Толибон: Афғонистон конституцияси мамлакат тинчлигига монелик қилмоқда
(last modified Wed, 06 Feb 2019 09:35:08 GMT )
феврал 06, 2019 14:35 Asia/Tashkent
  • Толибон: Афғонистон конституцияси мамлакат тинчлигига монелик қилмоқда

Толибон гуруҳи Афғонистоннинг 70- дан ортиқ сиёсий етакчилари иштирокида ўтказилаётган Москва йиғилишида Афғонистон конституциясини мамлакатда тинчликни ўрнатиш йўлидаги энг асосий тўсиқ деб баҳолади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Москвада ўтказилган Афғонистон тинчлиги бўйича йиғилишда Толибон томонидан сафарбар этилган делегация раиси Шермуҳаммад Аббос Станекзай,  Афғонистоннинг ҳозирги констициясини тинчлик ва сулҳ ўрнатиш йўлидаги энг асосий тўсқинларидан эканлигини таъкидлаб, Афғонистон конституциясини Ғарб давлатлари тузишган деб иддао қилди.

Станекзай шунингдек,  Толибон гуруҳини  қудратни монополия қилиш пайида эмаслигини айтиб,  тинчлик музокараларини давом эттириш учун Толибон  АҚШнинг қора рўйхатидан чиқарилиб, БМТ ва исломий мамлакатлар ҳам тинчлик бўйича эҳтимолий келишувни ижро этилишига кафолат беришлари лозим деб изоҳлади.

Кеча Москва шаҳрида,  Афғонистоннинг турли  гуруҳлари ва Толибон намояндалари билан бошланган музокаралар бугун ҳам давом этади.

Ёрлиқ