БМТ: Жамол Қошиқчи қатлининг масъулияти Саудиялик мулозимлар зиммасидадир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i43198-БМТ_Жамол_Қошиқчи_қатлининг_масъулияти_Саудиялик_мулозимлар_зиммасидадир
БМТнинг ғайриқонуний ва ӯзбошимча қотилликлар бӯйича махсус докладчиси ӯз ҳисоботида Арабистоннинг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчи қатлининг масъулияти Саудиялик мулозимлар зиммасида эканлигини таъкидлади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
феврал 08, 2019 18:33 Asia/Tashkent
  • БМТ: Жамол Қошиқчи қатлининг масъулияти Саудиялик мулозимлар зиммасидадир

БМТнинг ғайриқонуний ва ӯзбошимча қотилликлар бӯйича махсус докладчиси ӯз ҳисоботида Арабистоннинг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчи қатлининг масъулияти Саудиялик мулозимлар зиммасида эканлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Жамол Қошиқчи қатли мавзусини тадқиқ қилиш гуруҳининг раҳбари Агнес Каламард ӯз ҳисоботида бу қотиллик арабистонлик мулозимлар  қӯли билан режалаштирилган ва амалга оширилганини ёзди.

Дастлабки ҳисоботда келтирилишича, Риёз давлати Туркиянинг Жамол Қошиқчи қатли масаласини жиддий ӯрганиш ҳаракатларига қатъий қаршилик кӯрсатиб келган.