Туркия: Ғарб террорчиларни қурол билан қўллаб келмоқда
Туркия президенти АҚШнинг Курд жангариларини ҳимоя қилишини танқид қилиб шундай айтдики, Анқаранинг ғарб иттифоқчилари дунёда террорчиларни қурол билан таъминлаб келади ва мусулмонларни қирғин қилади.
Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон кеча шанба куни Истанбулдаги чиқишида шундай айтдики, барча террорчи гуруҳлар мусулмонларни нишонга олган ва мусулмонларни ўлдиришмоқда. Террорчилар АҚШда ишлаб чиқарилган қуроллар сингари ғарб қуролларини қўлга киритишган.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз нутқида, ғарб ва АҚШга ишониб бўлмаслигини, уларга боғланиб қолмасликни таъкидлаб ички имкониятларга таянишни қайд этди.
Эрдўғон Халқ мудофаа бўлинмалари ва Сурия демократик иттифоқи ҳақида ҳам шундай айтдики, ушбу жиноятчилар Суриянинг шимолида ирқий тозалашга доир ишларни содир этишмоқда. Улар бизнинг иттифоқчиларимизнинг ракеталари, бомбалари ва қурол-яроқлар ҳамда ўқ-дориларига эга.