Испания ташқи ишлар вазири: Эрон минтақанинг катта қудратига айланди
Испания ташқи ишлар вазири Жозеф Борел душанба куни ўзининг твиттер саҳифасида Эрон исломий инқилобининг қирқ йиллиги ютуқларини юқори баҳолади ва Эрон ислом жумҳуриятини минтақанинг муҳим қудрати дея атади
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Испания ташқи ишлар вазири Жозеф Борел душанба куни ўзининг твиттер саҳифасида Эрон исломий инқилобининг қирқ йиллиги ютуқларини юқори баҳолади ва Эрон ислом жумҳуриятини минтақанинг муҳим қудрати дея атади.
Унга кўра, Эрон АҚШнинг санкцияларига қарши курашиш учун кучи етади. Вашингтон етмишинчи йилларда иккита мағлубиятни бошдан ўтказди. Ветнам ва Эронда мағлуб бўлди.
Шунингдек, Испания ташқи ишлар вазири Жозеф Борел исломий инқилоб ғалабасидан кейин Эроннинг илмий ва ижтимоий юксалишига тўхталиб шундай ёздики, 1976 йилда Эронда аҳолининг 35 фоизи ўқиш ёзишни биладиган саводли эди. Аммо, эндиликда эса, ушбу рақам 84 фоизга етди.