Варшава йиғилишида Америка ва унинг иттифоқчилари яккаланиб қолди
Варшава йиғилиши Америка ва Оқ уй иттифоқчиларининг кун сайин яккаланиб қолаётганини ошкор этди
Франсия 24 телеканалининг хабарига кӯра Варшава йиғилишида Америка давлатининг тинч йӯлдаги Эрон ядровий дастури ҳақида ёлғон тарқатиш дастури бирор-бир натижага эришолмади.
Конференсияда қатнашаётган мамлакатлар Эроннинг Баржомга сидқидилдан амал қилаётганини таъкидлашди.
Америка бошида Варшава йиғилиши Эронга қарши йиғилиш бӯлишини таъкидлаган эди. Аммо бошқа давлатлар уни қӯллаб-қувватламагани сабабли бу фикрини ӯзгартиришга мажбур бӯлди.
Россия, Хитой, Туркия, Қатар, Ливан, Евроиттифоқ Ташқи сиёсатининг масъули Федерико Могерини, шунингдек Фаластин Мухторияти Ташкилоти ҳам бу йиғилишда қатнашмадилар.
Варшава конференсиясининг якуний баёнотида ҳам Эроннинг номи тилга олинмади.