Ашраф Ғани Толибон гуруҳига қудратни топшириш учун ўз шартини маълум қилди
Афғонистон президенти, Толибон гуруҳи Афғонистон президентлик сайловларида ғалаба қозонганида қудратни бу гуруҳга топширини таъкидлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон президенти Ашраф Ғани Мюнхен конфренцияси доирасида Толибон гуруҳини мамлакатнинг келгуси президентлик сайловларда қатнашиши ва ўз истак- хоҳишларини халққа етказиш ва фақат сайловлар йўли орқали қудратга эга бўлишга чақирди.
Афғонистон президенти шунингдек, Афғонистоннинг июл ойида ўтказиладиган президентлик сайловларда, Афғонистон ва Толибон гуруҳига овоз берадиган давлат ҳам бу гуруҳга давлатни топширишга тайёрдир деб қўшимча қилди.
Ашраф Ғани ўз сўзларида Афғонистон давлати, Толибон билан тинчлик музокараларнинг асосий томони бўлишини таъкидлади.
Бошқа томондан Афғонистон давлати Толибоннинг айрим аъзоларини Покистонга сафар қилгани туфайли Исломобод устидан БМТга шикоят қилган.