Саудия коалициясининг Ямандаги жиноятлари Британия қуроллари билан содир этилияпти
-
Саудия коалициясининг Ямандаги жиноятлари Британия қуроллари билан содир этилияпти
Британия Лордлар палатаси аъзосига кўра, Британия томонидан Арабистон ва Бирлашган араб амирлигига сотилган қурол-яроқлар Яманда ноҳарбий бўлган тинч аҳолини қирғин қилишда ишлатилади
Британия Лордлар палатаси аъзоси Девид Ҳана ал-Жазийра телеканали билан қилган суҳбатида шундай айтдики, турли вазирликлардан келиб тушган маълумотлар ва далиллар шуни кўрсатмоқдаки, Британия томонидан Арабистон ва Бирлашган араб амирлигига сотилган қурол-яроқлар Яманда ноҳарбий бўлган тинч аҳолини қирғин қилишда ишлатилар экан.
Девид Ҳананинг маълум қилишича, Саудия режимининг Ямандаги жинояти илгаригидек давом этияпти.
Арабистон АҚШ, БАА ва яна бир нечта мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириб келияпти. Арабистон Яманни қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан туриб қамалга олган.