Лавров: Американинг бузғинчи сиёсатлари Европа хавфсизлигини хавф-хатар остига қуяди
-
Сергей Лавров
Россия ташқи ишлар вазири Американинг бузғинчи сиёсатлари Европа хавфсизлигини хавф-хатар остига қуймоқда,-деб айтди.
Итар Тасс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни Европа бизнес уюшмасига аъзо мамлакатларнинг намояндалари тўпламида сўзлаган нутқида, Европанинг хавфсизлиги ва халқининг тинчлиги Американинг бузғинчи сиёсатлари ва Европа Иттифоқидаги кичик, аммо жуда тажовузкор гуруҳининг гаровига айланиб қолган,-деб қўшимча қилди.
Лавров Россия чегаралари яқинида, ўз ҳарбий кучларини мустаҳкамлаш учун Нато ташкилотининг давом эттираётган сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, "INF қисқа ва ўрта масофага учадиган ядровий кучлар" шартномасидан Американинг чиқиши Нато ташкилотига аъзо мамлакатларнинг қўллаб-қувватлашишига юзмаюз бўлган ва бундай сайъ-ҳаракатлар Россия билан муштарак чегарага эга бўлган мамлакатларда сиёсий ва ҳарбий кескинликларнинг ортишига сабаб бўлади,-деб таъкидлади.
Сергей Лавров ўз нутқининг давомида, Москва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш учун тайёр ва бу Иттифоқ қудратли ва иттифоқчи бир блокка айланишини хоҳлайди,-деб эслатиб ўтди.