Покистон Ҳиндистонга қасос олиш билан таҳдид қилмоқда
(last modified Tue, 26 Feb 2019 14:39:17 GMT )
феврал 26, 2019 19:39 Asia/Tashkent
  • Покистон Ҳиндистонга қасос олиш билан таҳдид қилмоқда

Покистон ҳарбий ва сиёсий расмийлари муносиб фурсатда Ҳиндистоннинг ушбу мамлакатга қарши уюштирган ҳарбий ҳужумига жавоб қайтаради,-деб эълон қилишди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Покистон бош вазири Имронхон бошчилигида бугун ўтказилган Покистон миллий хавфсизлик комитетининг фавқулодда йиғилишида, Покистон хавфсизлик ва жосуслик идораларининг раҳбарлари, муштарак штаб раиси, молия, мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистоннинг Покистонга қарши амалга оширган бугунги ҳарбий ҳужумини минтақа хавфсизлиги ва тинчлигини хавф-хатарга юзмаюз этган катта хато деб билишди. 

Покистон ҳарбий ва сиёсий расмийлари ўтказилган фовқулодда ушбу йиғилишда, Покистон ҳудудидаги террористик базаларни нишонга олиш тўғрисидаги Деҳлининг иддаосини инкор этиб, Ҳиндистоннинг ҳарбий ҳужумини таҳлил этиш учун Сенат ва миллий парламент вакилларининг муштарак йиғилиши ўтказилади ва Исломобод бу мавзўни халқаро ташкилотлар миқёсида кўриб чиқади,-деб таъкидлашди.     

Ёрлиқ