Вьетнамда Америка ва Шимолий Корея раҳбарларининг учрашуви натижасиз тўгади
(last modified Thu, 28 Feb 2019 14:15:51 GMT )
феврал 28, 2019 19:15 Asia/Tashkent
  • Вьетнамда Америка ва Шимолий Корея раҳбарларининг учрашуви натижасиз тўгади

Америка президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея президенти Ким Жунг Уннинг Вьетнамдаги учрашувлари самарасиз ва жадвал бўйича режалаштирилган муддатдан олдин ўз охирига етди.

Америка президенти Ханойда ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, Вьетнам музокараларида икки томон ўртасида мавжуд бўлган мушкулотлар ва кескинликларни тан олиб, музокара натижа бермади ва ҳозирча раҳбарларнинг иккинчи маротаба учрашишлари учун бирон бир режа мавжуд эмас,-деб айтди. 

Трамп санкцияларни бутунлайин бекор қилиш баробарида кам аҳамиятли минтақаларни ядровий қуролсизлантириш жараёнини бошлаш учун Шимолий Кореянинг таклифини рад этганини эслатиб ўтди.

Ханой музокаралари ўтган 9 ой давомида Шимолий Корея ва Америка раҳбарларининг иккинчи учрашуви эди. Бундан олдин америкалик манбалар ушбу саммитда томонлар бирон бир келишувга келишларининг эҳтимоли борлиги ва келаси учрашувлар ва музокаралар учун керакли чорчўбни аниқлашлари ҳақида хабар беришган эди. Аммо Ханой саммитининг ўз муддатидан олдин охирга етиши ҳамда Пхеньян ва Вашингтон ўртасида бирон бир келишув имзоланмасдан ҳамда икки мамлакат раҳбарлари учун режалаштирилган қўшма тушликни бекор қилиш  музокараларда жузий масалалар муҳокама қилингани сари ихтилофлар ҳам чуқурлашиб кетганидан далолат беради.