Имронхон: Ҳиндистон учувчисини жума куни озод этамиз
(last modified Thu, 28 Feb 2019 14:47:32 GMT )
феврал 28, 2019 19:47 Asia/Tashkent
  • Имронхон: Ҳиндистон учувчисини жума куни озод этамиз

Покистон бош вазири Исломобод қўлга олинган ҳиндистонлик учувчини жума куни озод этади,-деб айтди.

Франс Пресс ахборот агентлигининг Исломободдан берган хабарига кўра, Покистон бош вазири Имронхон бугун Покистон  томонидан қўлга олинган ҳиндистонлик учувчини жума куни тинчлик йўлида амалга оширган сайъ-ҳаракат унвонида озод этади,-деб эълон қилди. 

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги бугун Покистоннинг Деҳлидаги  масъул мулозимини чақирди ва Покистон ҳаво кучлари томонидан ушбу ўлка ҳаво ҳудудларига тажовуз қилинганига қарши эътироз билдириб, Исломобод томонидан асирликка олинган учувчини озод этишни сўради. Бундан кейин Покистон оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг ҳаво кучлари томонидан Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолёти уриб туширилгани ва бир нафар ҳиндистонлик учувчи қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди. 

Кашмирнинг Палвома минтақасидаги ҳиндистонлик кучларга қарши "Жайш-а-Муҳаммад" номли террористик гуруҳнинг 14 феврал кунида содир этган ҳужуми ва камида ҳиндистонлик 44 нафарнинг ҳалок бўлиши  Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кескинликларнинг кучайиши сабабига айланди. 

Ёрлиқ