март 02, 2019 12:03 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея Америка билан музокара қилиш масаласини қайта кўриб чиқмоқчи

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Корея Америка билан ядровий музокара қилишда ўз нуқтаи назарини ўзгартириши мумкин,-деб айтди

Ирна ахброт агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Чу Сон Ҳуй бугун Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Ун Америка билан ядровий музокараларни тўхтатиш фикрида эканлигига ишора этиб, Пхеньян бир йилдан ортиқ вақт давомида сабр-тоқат қилиб, баллистик ва ядровий ракеталарни синовдан ўтказишни тўхтатди. Бундай вазъиятда ҳеч бўлмаганда санкцияларнинг бир қисми бекор қилиниши керак эди,-деб айтди. 

Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бундан олдин БМТ хавфсизлик кенгаши қарорларида келтирилган эдиким, агар Шимолий Корея ўзининг ядровий фаолиятларини тўхтатса, бу мамлакатга қарши жорий этилган санкциялар бекор қилинади, аммо ҳалигача бу ҳодиса юз бергани йўқ,-деб қўшимча қилди. 

27-28 феврал куни Вьетнамнинг пойтахти Ханой шаҳрида Шимолий Корея ва Америка раҳбарлари ўртасида ўтказилган иккинчи йиғилиш Американинг ҳаддан ташқари талаб қуйиши сабабли режалаштирилган вақтидан олдин ва бирон бир келишувга эришолмасдан охирга етди.   

Ёрлиқ