Лавров араб мамлакатларининг Исроил билан алоқаларини оддийлаштиришларини танқид қилди
Россия ташқи ишлар вазири Араб мамлакатларининг халқаро меморандумларга эътиборсизликлари ва Сионистик режим билан алоқаларни оддийлаштиришни устувор йўналиш қилиб олишларини кескин танқид қилди.
Ал-Жазийра ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Араб мамлакатларининг халқаро меморандумларга эътиборсизликлари ва Сионистик режим билан алоқаларни оддийлаштиришни устувор йўналиш қилиб олишларини кескин танқид қилди.
Сергей Лавров сешанба куни маълум қилишича, Фаластин ва Исроил можаролари ҳақидаги халқаро англашув меморандумларнинг бекор қилиш учун уринишларга гувоҳ бўлиб турибмиз.
Россия ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, ҳозирда БМТ хавфсизлик кенгаши ва БМТ бош ассамблеясининг резолюциялари ҳамда Мадрид келишувлари сингари халқаро битимлар бекор қилиниши учун саъй-ҳаракатлар бўлиб ўтмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири 4 март кунидан бошлаб, Қатар, Саудия арабистони, Кувайт ва БААларига тўрт кунлик сафар бошлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп 2018 йилда Сионистларнинг Фаластин масаласи бўйича мақсадларини рўёбга чиқариш мақсадида Аср муомаласи номли лойиҳани эълон қилган эди.