Россия АҚШнинг Венесуэлада ҳарбий аралашувидан хавотирда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44055-Россия_АҚШнинг_Венесуэлада_ҳарбий_аралашувидан_хавотирда
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари АҚШнинг Венесуэла ички ишларига ҳарбий аралашувларига доир ценарийлар ижроси юзасидан огоҳлантирди.
(last modified 2019-03-06T14:31:24+00:00 )
март 06, 2019 19:31 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг Венесуэлада ҳарбий аралашувидан хавотирда
    Россия АҚШнинг Венесуэлада ҳарбий аралашувидан хавотирда

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари АҚШнинг Венесуэла ички ишларига ҳарбий аралашувларига доир ценарийлар ижроси юзасидан огоҳлантирди.

Сергей Рябковга кўра, Россия Американинг Венесуэладаги воқеаларга ҳарбий жиҳатдан аралашувидан хавотирда. 

Шундан келиб чиқиб, россиялик расмийлар сўнги кунларда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари даражасида телефон мулоқотлари ўтказиб, америкаларни Венесуэлада ҳарбий аралашув ҳаракатларни амалга оширмасликлари учун кўндиришга уринган. 

АҚШ Венесуэла билан бизнес юритганлик учун учинчи давлатларга қарши санкциялар қўллаш имкониятини истисно этмади.

Қайд этилишича, бу ҳақда АҚШ махсус вакили маълум қилган. Унинг аниқлик киритишича, бундай қарор «режимнинг хатти-ҳаракатига» боғлиқ бўлади.

Аввалроқ, Венесуэла президенти Николас Мадуро «аҳмоқона озчилик бўлган мухолифат» устидан ғалаба қозониш ниятида эканини маълум қилганди.