Ўнлаб мамлакатлар Boeing 737 Max 8 парвозларини тўхтатишди
-
Ўнлаб мамлакатлар Boeing 737 Max 8 парвозларини тўхтатишди
Boeing 737 Max 8 ҳалокати ортидан ўнлаб мамлакатлар ушбу самолёт парвозларини тўхтатишди
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Британия, Хитой, Австралия, Жанубий Африка ва Аргентина каби мамлакатлар ушбу самолётдан фойдаланишни кечадан бошлаб парвозларини тўхтатишди.
Европанинг авиация хавфсизлиги агентлиги Эфиопиядаги авиаҳалокатдан кейин Boeing 737 Max-8 самолётларининг Европа Иттифоқи ҳаво ҳудудида парвозларини тақиқлади.
Бундан ташқари, агентлик Европа авиакомпаниялари бўлмаган компанияларга тегишли бўлган ушбу модификациядаги самолётлар учун ҳам ҳаво ҳудуди ёпилишига кўрсатма берган.
Айни вақтда бир қатор авиакомпаниялар, туроператорлар ва давлатлар Boeing 737 Max парвозларини тўхтатганларини эълон қилишган.
Boeing 737 Max 8 ҳалокати 10 март куни эрталаб Эфиопияда юз берган. Фожиа оқибатида самолётда бўлган барча 157 киши ҳалок бўлган. 2018 йил 29 октябрда ҳам Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли шу моделдаги самолёт парвоз бошлангандан 13 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраганди.