Янги Зеландиядаги ҳужумларда айбланган шахснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44377-Янги_Зеландиядаги_ҳужумларда_айбланган_шахснинг_илк_суд_мажлиси_бўлиб_ўтди
Янги Зеландия полицияси томонидан қўлга олинган бу мамлакатдаги сўнгги терактларда айбланаётган шахснинг илк суд мажлиси ўтказилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 16, 2019 14:46 Asia/Tashkent
  • Янги Зеландиядаги ҳужумларда айбланган шахснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди

Янги Зеландия полицияси томонидан қўлга олинган бу мамлакатдаги сўнгги терактларда айбланаётган шахснинг илк суд мажлиси ўтказилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда жума намозидан кейин содир этилган отишма оқибатида камида 49 киши ҳалок бўлиб 50 нафар ҳам жароҳатланди.

Бу терактда  австралиялик 28 яшар шахс айбланмоқда.

 У олдинроқ ижтимоий тармоқлар орқали  Европа сарзаминларига мусулмон муҳожирларини боришларига қарши эканлигини эълон этганди.

Хабарларда айтилишича бу жинояткор ўзи билан қурол олиб юриш ижозатига эга бўлган.

 Янги Зеландиядаги икки масжидда содир этилган терактлар жараёнида қурбон бўлганлар Покистон, Хитой, Туркия, Иордания, Бангладеш, Индонезия, Малайзия ва Саудия Арабистон фуқаролари эканлини айтилган.

 Бу жиноятни нафақат ислом дунёси балки БМТ ва БМТ Хавфсизлик кенгаши кескин маҳкум этдилар.