Россия давлати Афғонистонда ИШИД нуфузини ошиши тўғрисида огоҳлантирди
Россия миллий хавфсизлик идораси раисининг ўринбосари Афғонистон ҳудудларида ИШИД такфирий -террорчи гуруҳи нуфузини ошиб бориши ҳақида огоҳлантирди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Россия миллий хавфсизлик идораси раисининг ўринбосари Сергей Смирнов Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳининг нуфузини ошиши хусусидаги нутқида, ушбу террорчи гуруҳ сўнгги пайтларда Афғонистоон шимолида нуфузини ошириш учун янги бир базани яратиш пайидадир деб изоҳлади.
Сергей Смирнов шунингдек, Афғонистон шимолидаги ИШИД террорчи гуруҳининг сўнгги ҳаракатларини хавотирланарли эканлигини таъкидлаб, Афғонистон шимол минтақаларида қуролли тўқнашувлар ошиб бормоқда ва бу тўқнаушвлар қисқа муддат ичида минтақа хавфсизлиги учун жиддий таҳдидга айланиши мумкин деб қўшимча қилди.