Трамп ИШИДни мағлуб этганини иддао қилди
Кеча АҚШ президенти чиқарган баёнотида Ироқ ва Сурия ҳудудларида Ишид террорчи гуруҳини мағлуб этишда АҚШ давлатининг роли борлигини иддао қилишга уринди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ўз баёниясида, АҚШ давлати ИШИДга қарши халқаро коалициядаги шериклари ҳамда бошқа иттифоқчилари билан биргаликда Ироқ ва Суриядаги ИШИД томонидан ишғол этилган минтақаларни озод этганини иддао қилди.
Дональд Трамп шунингдек ушбу кулгули изҳоротида ғалабалар билан бир пайтда, Вашингтон давлатини илгаригидек ИШИД гуруҳининг қолган аъзоларига қарши ҳушёрлик билан кураш олибборишини эълон этди.
Аммо расмий маълумотларга асосан, АҚШ ва унинг Ғарб ва араб мамлакатларидаги шериклари террорчилик гуруҳни ташкил қилган ва бу гуруҳлар хусусан ИШИДга қурол яроқ етказиб берувчи режимлардандир.