Россия: Американинг санкциялари қаршисида кузатувчи бӯлиб ӯтирмаслик керак
(last modified Sat, 30 Mar 2019 12:21:14 GMT )
март 30, 2019 17:21 Asia/Tashkent
  • Россия: Американинг санкциялари қаршисида кузатувчи бӯлиб ӯтирмаслик керак

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби дунё мамлакатлари Американинг санкциялари қаршисида кузатувчи бӯлиб ӯтириш ӯрнига бундай бемаъни сиёсатларга қарши курашга отланиши лозимлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кӯра Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова   Американинг бошқа мамлакатларга нисбатан санкциялар жорий қилиш каби ӯзбошимча сиёсатларини танқид қилиб, деди: Америка санкциялари бизни четлаб ӯтади, деб ӯйлайдиган сиёсатчилар қаттиқ янглишишади. Тарихда бунга мисоллар оз эмас. Шу сабабли бундай бемаъни сиёсатларга қарши барча мамлакатларнинг бир ёқадан бош чиқариб, курашишлари жуда муҳим ва зарурий ҳолдир. 

Мария Захарованинг таъкидлашича айрим мамлакат бошлиқларининг бу муҳим масалада сукут сақлаб, кузатувчилик қилиши ярамайди.

 

 

Ёрлиқ