Германияда терорчиликда айбланиб Марказий осиёлик 10 киши ушланди
(last modified Sun, 31 Mar 2019 07:17:24 GMT )
март 31, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • Германияда терорчиликда айбланиб Марказий осиёлик 10 киши ушланди

Германия полицияси Дюссельдорфда террорчилик акти режалаштираётган 10 нафар Марказий Осиё давлатлари фуқароларини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Bild нашри.

“Ушбу фуқаролар Шимолий Рейн-Вестфалия ва Баден-Вюртемберг федерал ҳудудларида бўлиб ўтган махсус аксилтеррор операциялар давомида ҳибсга олинди. Операция доирасида портловчи моддалар билан ишловчи мутахассислар ёрдами керак бўлди”, - дейилган хабарда.

Дюссельдорф шаҳар прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, гумон қилинувчи шахслар 10 киши ва уларнинг аксарияти  Тожикистон фуқаролари. Улар “Исломий давлат” террорчилик ташкилоти билан алоқа қилишда ва давлат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган жиноятни режалаштиришда гумонланмоқда.

 

Ёрлиқ