Конгресс Оқ Уйдан Яман урушида Арабистонга ёрдам бермасликни талаб қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44668-Конгресс_Оқ_Уйдан_Яман_урушида_Арабистонга_ёрдам_бермасликни_талаб_қилди
Америка Вакиллар Кенгашининг янги қарори давлатдан Яман урушида Саудия Арабистонига ҳарбий кӯмаклар етказишни тӯхтатишини талаб қилади.
(last modified 2019-04-05T13:12:55+00:00 )
апрел 05, 2019 18:12 Asia/Tashkent
  • Конгресс Оқ Уйдан Яман урушида Арабистонга ёрдам бермасликни талаб қилди

Америка Вакиллар Кенгашининг янги қарори давлатдан Яман урушида Саудия Арабистонига ҳарбий кӯмаклар етказишни тӯхтатишини талаб қилади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Америка Вакиллар Кенгаши пайшанба куни 247 тарафдор ва 175 манфий овоз билан бу қарорни қабул қилди.

Қарорда АҚШ давлатидан Ямандаги ҳарбийлари ёхуд урушда таъсирга эга бӯлган бошқа кучларини бу мамлакатдан чиқариш талаб қилинади. 

Мазкур қарорнинг президент Доналд Трамп томонидан вето қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун: Америка,  БАА ва яна бир неча мамлакат томонидан дастакланаётган Саъудия Арабистони 2015 йилнинг март ойида Яманга бостириб кириб, бу мамлакатни қуруқлик, сув ва ҳаводан қамал қилиб келмоқда.