Япония давлати АҚШ ҳарбий кучларининг зўравонликлари тўғрисида огоҳлантирди
Япония мудофаа вазири,Вашингтон давлатини Окинава оролининг яшовчиларига қарши АҚШ ҳарбий кучларининг зўравонликлари тўғрисида огоҳлантирди.
Япониянинг N H KI ахборот агентлигининг хабар қилишича, Япония мудофаа вазири АҚШ ҳарбийси томонидан япониялик аёлни қатл этилганига кўрсатган аксиламалида, АҚШ Окинава оролидаги ўз ҳарбий кучлари ҳаракатларини назорат этиб, уларнинг тартибсизликларни тўхтатиши керак деб эълон этди.
Япония мудофаа вазири Окинава оролида АҚШ ҳарбийларини жойлаштирилгани минтақа яшовчиларини хавотирланишига сабаб бўлганини баён қилар экан, АҚШ давлат масъуллари Окинавада АҚшлик ҳарбий кучлар зўравонликларини олдини олиш учун лозим чораралар кўришлари керак деб таъкидади.
Айтиш жоиздирки 5 кун олдин АҚШлик 33 яшар ҳарбийси Окинава оролида 44 яшар япониялик аёлни пичоқлаб ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилганди.
Япония халқи бир неча маротаба кенг қамровли эътирозларида Окинава оролидан АҚШ ҳарбий кучларини чиқарилишини талаб этганлар.