Москва давлати украиналик ҳарбийлар томонидан рус мухбирларини ўққа тутилганига муносабат билдирди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Украина шарқидаги Донецк минтақасида рус мухбирларига қарши украиналик ҳарбийларнинг қуролли ҳужумларини қоралаб, ҳужум уюштирганлар жазоланиши керак деб эълон этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ-и тарқатган баёниясида, Украина хавфсизлик кучлари яна бир бор Россия ОАВ намояндаларига ҳужум қилишган. Бундай ҳатти -ҳаракат Халқаро миқёсидги инсонпарварлик қонунларни бузишдан ўзга нарса эмас деб келтирилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёниясида, Халқаро ташкилотлар жумладан ОАВ эркинлиги ишларидаги Европадаги ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти намояндаси ушбу жиноятга бирон хил аксиламал кўрсатгани йўқ деб таъкидланган.
Хабарларга кўра, Донецк минтақасида фаолият қиладиган Россия телерадиокомпанияси ташкилоти намояндалари шанба куни украиналик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилган. Бу ҳужумда мухбирларга зарар етказилгани йўқ.