Трамп яна Саудия Арабистонни таҳқирлади
(last modified Sun, 28 Apr 2019 10:52:59 GMT )
апрел 28, 2019 15:52 Asia/Tashkent
  • Трамп яна Саудия Арабистонни таҳқирлади

АҚШ президенти яна бир бор Ол Сауд режимини таҳқирлаб, Арабистоннинг пулдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ деб таъкидлади.

Дейл Колер сайтининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Висконсен штатида сўзлаган нутқида, яна бир маротаба Арабистонни таҳқирлаб, биз Саудия Арабистонига ёрдамлар ва субсидия бермоқдамиз ва пулдан бошқа Арабистоннинг ҳеч нарсаси йўқ дея айтди.

Трамп ўз сўзларида Саудия подшоси Малик Салмон билан телефон суҳбатларимда саудияликларнинг пули кўп бўлганини унга эслатдим деб қўшимча қилди.

АҚШ президенти олдинроқ ҳам  Ол Сауд режими масъулларини соғин сигирларга ўхшаттириб, ҳатто бошқа бир жойда АҚШ бўлмаганида,  Ол Сауд режими ҳатто икки ҳафта ҳам дош беролмайди деб таъкидлаганди.

Дональд Трамп ўз сўзларида яна бир бор  Суряидаги Жўлон теппаликларини сионистик режимнинг ҳудуди сифатида расман тан олганигни таъкидлаб, 52 йилдан бери бу масала борасида сўз очадилар, аммо мен дарров бу масалани ҳал қилдим деб изоҳлади. 

Ёрлиқ