Шри-Ланкадаги терактларга алоқадор бўлган Арабистон фуқароси қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45392
Шри-Ланка полицияси Жамоат Тавҳид" номли террорчи гуруҳ фармойиши билан бу мамлакатда террорчиларга таълим беришда гумонланаётган Саудия Арабистони фуқаросини қўлга олинганини тасдиқлади.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
май 13, 2019 13:15 Asia/Tashkent
  • Шри-Ланкадаги терактларга алоқадор бўлган Арабистон фуқароси қўлга олинди

Шри-Ланка полицияси Жамоат Тавҳид" номли террорчи гуруҳ фармойиши билан бу мамлакатда террорчиларга таълим беришда гумонланаётган Саудия Арабистони фуқаросини қўлга олинганини тасдиқлади.

ИРНА тарқатган кечанги хабарга кўра, Шри-Ланка полицияси тарқатган баёниясида,  21 апрель куни  мамлакат пойтахти Коломбо шаҳридаги черковлар ва меҳмонхоналарда портлашлар содир этган террорчиларга таълим беришда айбланаётган  60- яшар Муҳаммад Алиёр  қўлга олинди деб эълон қилди.

Баёнотда келтирилишича,  қўлга олинган шахс Шри-Ланкадаги ваҳҳобийлик оқимини таблиғ этувчи Муҳаммад Заҳрон Ҳошим билан яқин алоқада бўлган. У портлашларнинг асосий омили эканлиги айтилади.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳридаги черковлар ва меҳмонхоналарда содир этилган портлашларда  250 нафар ҳалок бўлиб, юзлаб инсонлар жароҳат олишди. Бу ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.