АҚШ элчиси Толибон билан тинчлик музокараларини самарасиз қолганини тан олди
(last modified Tue, 14 May 2019 11:27:11 GMT )
май 14, 2019 16:27 Asia/Tashkent
  • АҚШ элчиси Толибон билан тинчлик музокараларини самарасиз қолганини тан олди

Кобулдаги АҚШ элчиси Қатарда Толибон билан тинчлик музокараларни самарасиз қолганини тан олди.

Тасним ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Кобулдаги АҚШ элчиси Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятига қилган сафарида,  Қатар пойтахти Доха шаҳрида Вашингтон ва Толибон намояндалари ўртасида ўтказилган  6 раундаги тинчлик музокаралар натижасиз қолганини эътироф этди.

АҚШлик бу дипломат ўз сўзларида Толибон гуруҳи Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун Кобул давлати билан музокаралар ўтказишга мойил эмас деб қўшимча қилди.

Афғонистон давлати АҚШ ва Толибон ўртасида музокаралар ўтказилиши билан афғонистонлик гуруҳлар ўртасида музокарага шароит яратиб беришига умид қилганди, аммо Кобулдаги АҚШ элчисининг сўзлари  Толибон билан музокараларда АҚШни натижа олмаганидан далолат бермоқда.

Толибон гуруҳи музокарачилари раиси  Аббос Станекзай ОАВга берган интервьюсида, АҚШ Афғонистонда мағлуб бўлиб остонасидадир ва мамлакатни тарк этишдан бошқа чораси йўқ деб айтганди.

Ёрлиқ