Хитой мудофаа вазири АҚШни тижорат уруши тўғрисида огоҳлантирди
Хитой мудофаа вазири АҚШ президенти иқтисодий урушни бошламоқчи бўлса, Хитой ҳам урушга тайёрдир деб айтди.
Бугун генерал Wei Fenghe Сингапурда ўтказилган Осиё хавфсизлик йиғилишида АҚШ иқтисодий масалар борасида музокара ўтказмоқчи бўлса, Пекин дарвозалари очиқдир, аммо агар тижорат уруш пайида бўлса, Хитой ҳам урушга тайёрдир деб изоҳлади.
Сингапурда ўтказилган йиғилишда, АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий кескинлилар, жанубий Хитой денгизидаги ҳудудлар ихтилофлар, Тайван бўғози ҳамда бу денгизда АҚШнинг ҳарбий иштироки каби масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ ва Хитой ҳозиргача, бир -бирининг уч юз миллиард доллар маҳсулотларига божхона тарифларини жорий этишган.
Жума куни Сингапурда бошланган дунёнинг 40 мамлакатидан келган 600 нафар сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий намояндалари ва делегациялари иштирокидаги Shangri-La- номли конфренция бугун ишини якунлади.