Путин Халқаро келишувлар қаршисидаги АҚШ ваъдабозлигини танқид қилди
(last modified Sat, 08 Jun 2019 09:32:45 GMT )
июн 08, 2019 14:32 Asia/Tashkent
  • Путин Халқаро келишувлар қаршисидаги   АҚШ ваъдабозлигини танқид қилди

Россия президенти яна бир бор Халқаро келишувлар қаршисидаги АҚШнинг пассив амал қилаётгани ва эътиборсизлик кўрсатаётганига тўхталиб, ҳозирги бўҳронлар илдизи Ғарб сиёсатлари ва ҳатти ҳаракатларига бориб тақалади, деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Россия президенти Владимир Путин Хитой президенти Цзи Шин Пинг иштирокида ўтказилган Санкт-Петербургдаги 33-чи  Халқаро иқтисодий йиғилишда сўзлаган нутқида, вужудга келган вазият ўзбошимчалик билан Халқаро қонунларни паймол этмоқда ва афсус билан айтганда АҚШ бундай сиёсатларини давом эттирмоқда деб изоҳлади.

Владимир Путин шунингдек,  бошқа масалани  Ғарбдаги айрим давлатларнинг ўз иқтисод системасини ҳаддан ортиқ ҳимоя қилаётгани ва натижада иқтисодий ва тижорат урушини келиб чиқиши эканлигини қўшимча қилди.

Россия президенти шунингдек,  АҚШ давлати доллардан ричаг сифатида фойдаланаётганига ишора қилиб,  бу валюта ролини қайта кўриб чиқиш зарулигини таъкидлади.

Путин ўз сўзларида,  АҚШ ўз салоҳияти ва ваколатини бутун дунёда кенгайтириш пайидадир деб изоҳлади..

Чоршанба куни Хитой ва Россия президентлари   икки мамлакат ўртасидаги тижорат соҳасида доллар ўрнида рубль ва юан валюталаридан фойдаланиш тўғрисидаги келишувни имзоладилар.

Ёрлиқ