АҚШ федерал полицияси Бин Салмонни жиноий қидирувга беришдан бош тортди
АҚШ федерал полицияси Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Бин Салмонни жиноий қидирувга бериш борасидаги БМТнинг таклифини рад этди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Ол Сауд режимини танқид этиш билан машҳур бўлган журналист Жамол Қошиқчининг қатлида Бин Салмоннинг роли туфайли, уни жиноий қидирувга бериш тўғрисидаги БМТнинг ҳисоботи ортидан бугун АҚШнинг FBI-федерал полицияси, айни пайтда бу ташкилот Қошиқчини қатл этган шахслар борасида БМТнинг ҳисоботи хусусида ҳеч қандай қараш ва позицияга эга эмаслигини маълум этди.
БМТнинг махсус ҳисоботчиси Унейс Каламар FBI -ни Қошиқчини қатл этишда Бин Салмоннинг роли туфайли уни жиноий қидирувга беришга чақиришганди.
Шу ҳолда АҚШ ТИВ-и тарқатган баёниясида, FBI ни Бин Салмонни жиноий қидурувга беришдан бош тортганига ишора этмаган ҳолда, Қошиқчининг қатли бораисда БМТ ҳисоботини қўллаб қувватлашини иддао қилди.АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги ўз сўзларида Вашингтон давлати бу хусусда янги фактларни пайдо қилганида кейнги чораларни кўриб чиқади деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз саудиялик танқидчи журналист Жамол Қошиқчи ўтган йилнинг иккинчи октябрида Истанбулдаги Арабистон элчихонасида қатл этилганди.