июн 20, 2019 16:21 Asia/Tashkent
  • Россиялик масъул: АҚШ давлати Форс Кўрфазида қасдан кескинликларни кенгайтирмоқда

Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари, Эрон ҳаво ҳудудларига тажовуз қилган АҚШ дронини уриб туширилганига билдирганн муносабатида АҚШ давлати қасдан Форс Кўрфазида кескинликларни кенгайтиришга уринмоқда деб айтди.

РИВ Новости хабарига кўра, бугун Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари мухбирлар билан суҳбатда,  Вашингтон давлати  минтақа вазиятини кескинлаштиршга уринмоқда деб изоҳлади.

У шунингдек Эрон ҳаво ҳудудларига кириши билан АҚШ дронини уриб туширилганига ишора қилиб,  бу факт эса АҚШни  минтақа вазиятини кескинлаштиришга уринаётганидан далолат бермоқда. Биз АҚШнинг ҳарбий- сиёсий бошқармасини бундай сиёсатларини тўхтатишига ишонмаймиз чунки унинг асли мақсади минтақа вазиятини кескинлаштириш ва Эронга қарши босимларни янада кучайтиришдан иборатдир деб қўшимча қилди.

Рябков шунингдек,  Форс Кўрфази минтақаси вазиятини кескинлаштириш оғир оқибатларни келтириб чиқаради. АҚШ кеч бўлишидан олдин минтақада кескинликларни кенгайтиришга қаратилган сиёсатарни тўхтатиши керак деб эълон этди.

Россиянинг ушбу масъули Вашингтон давлатини  мантиқ ва ақл ҳамда Халқаро миёқсидаги асосий ўйинчилар жумладан Россия маслаҳатлари ва далилларидан фойдаланиб,  минтақада кескинликларни келтириб чиқариш сиёсатларини тўхтатишга чақирди.

Рябков қўшимча қилиб айтдики, Москва давлати Форс кўрфазида янги кескинлик ва тўқнашувларни бошланишидан хавотирдадир. Бинобарин Россия контрол этиб бўлмайдиган бундай қарамақаршиликларни келиб чиқишини олдини олишни таъкидламоқда.  

Ёрлиқ