Москва давлати Сурия бўҳронини ҳал этишда Эроннинг муҳим ролини таъкидлади
(last modified Mon, 24 Jun 2019 11:41:43 GMT )
июн 24, 2019 16:41 Asia/Tashkent
  • Москва давлати Сурия бўҳронини ҳал этишда Эроннинг муҳим ролини таъкидлади

Россия хавфсизлик кенгаши раиси Эрон давлати, Сурия муаммоларига ечим топиш ҳамда терроризмга қарши курашда катта ҳисса қўшди деб айтди.

 " Российская газета" нашриясига кўра,  мамлакат хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ишғол этилган Фаластин сарзаминларига сафар қилишидан олдин,  Сурия бўҳронига ечим топишда Эронни улкан ҳисса қўшгани АҚШ ва сионистик режим масъулларига етказишини маълум қилди.

Россия хавфсизлик кенгаши раиси  шунингдек, Эрон Дамашқ давлати расмий даъват билан Сурияда иштиро этмоқда ва терроризмга қарши курашда қўлга киритилган мувафақиятларга катта ҳисса қўшган бинобарин биз Эрон манфаатларини кўзда тутишимиз керак деб қўшимча қилди.

Ўтган кунлар ичида ОАВ, АҚШ ва сионистик режимини Сурия масаласида Москва ва Теҳрон давлатларини бир бирдан узоқлаштиришга уринаётгани ҳақида хабар тарқатишганди.

Россия давлат масъуллари бу хабарларни рад этиб, уни кулгули дея эълон этдилар.

Ёрлиқ