Германияда иккита ҳарбий самолётнинг тўқнашувида учувчилардан бири ҳалок бўлди
(last modified Tue, 25 Jun 2019 09:07:04 GMT )
июн 25, 2019 14:07 Asia/Tashkent
  • Германияда иккита ҳарбий самолётнинг тўқнашувида учувчилардан бири ҳалок бўлди

Кеча Германияда Eurofighter’нинг иккита жангари самолёти бир-бирига урилиб қулаб тушганида учувчилардан бири ҳалок бўлди.

Тўқнашув 24 июнь. душанба куни Мекленбург-Олд Померения федерал штатида бўлиб ўтди. Баъзи маълумотларга кўра, самолётлар дастлаб тўқнашиб, кейин қулаб тушган. Ҳалокат жойига яқин ўрмонларда ёнғин чиққан.

Учувчилардан бри тирик, иккинчиси 35 ёшли пилот эса ўлик ҳолда топилган.

Дейли мейл газетаси Германия мудофааа вазири, мамлакта ҳаво кучлари  бош инспекторини ҳамда ички ишлар вазирини ҳодиса жойига боришгани ҳақида хаба тарқатди.

 

Ёрлиқ