Трамп АҚШ қурол яроқларини импорт қилётгани туфайли Ол Сауд режимига миннатдорчилик билдирди
(last modified Sat, 29 Jun 2019 09:14:24 GMT )
июн 29, 2019 14:14 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШ қурол яроқларини импорт қилётгани туфайли Ол Сауд режимига миннатдорчилик билдирди

АҚШ президенти Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси билан учрашганида Вашингтон қуролларини сотиб олгани туфайли Риёз режимига миннатдорчилик билдирди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон кеча Японияда ўтказилган 20- лик гуруҳи йиғилиши доирасида учрашиб мулоқот қилишди. Трамп бу учрашувда Арабистон томонидан АҚШ қурол яроқларини сотиб олишганини олқишлаб, Бин Салмонни ўз дўсти деб хитоб қилди.

Трамп ўз сўзларида  Бин Салмон ҳатти ҳаракатини олий даражада экналигини иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз Саудия Арабистони  АҚШ қурол яроқлаврининг энг буюк импортёрларидандир.

АҚШ президенти олдинроқ ҳам Арабистон етакчи масъулларини соғин сигирларга ўхшаттириб, АҚШ ҳимоятлари бўлмаганида Арабистон режими ҳатто икки ҳафта дош бера олмайдиганини эълон қилганди.

Шу ҳолда кеча АҚШнинг Ню- Жерси штати демократ сенатори Боб Манандез сўзлаган нутқида, АҚШ президенти Риёз режимини ҳимоя қилишни тўхтатиши лозимлигини таъкидлади.

Демократик партиясининг бу сенатори шунингдек, Арабистон режими Яман халқини бомбардиомн этишни тўхтатиши заурлигини қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ