Толибон гуруҳи Афғонистон шимолидаги Қўштеппа туманини ишғол этди
Толибон томонидан Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятининг Қўштеппа тумани ишғол этилди.
Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабар қилишича, бугун Толибон жангарилари Жузжон вилоятидаги Қўштеппа туманига ҳужум қилиб, бу туман марказиини ўз назоратига олишди.
Афғонистон президентининг биринчи ўринбосари Абдурашид Дўстумнинг туғилиб ўсган шаҳри бўлган Жузжон вилояти масъуллари ҳозиргача Қўштеппа шаҳрини Толибон томонидан ишғол этилганини тасдиқлашгани йўқ.
Жузжон вилоят ҳокими наттоғи Фаридун Атиқ эса бугун Қўштепа тумани билан телефон алоқаларини тўхтатилгани айтган.
Ҳозирда Жузжон вилоятининг бир қисми Толибон ва ИШИД террорчи гуруҳи назоратидадир.
Сўнгги ҳафталар ичида Толибон гуруҳи Афғонистоннинг Тахор, Қундуз, Бағлон ва Жузжон вилоятларига қарши ҳужумларини кучайтирган.