Американинг Сионистларга кўрсатаётган молиявий ёрдамлари янада ортди
(last modified Thu, 15 Sep 2016 05:48:41 GMT )
сентябр 15, 2016 10:48 Asia/Tashkent

Американинг Сионистларга кўрсатаётган молиявий ёрдамлари янада ортди

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз " Американинг Сионистларга кўрсатаётган молиявий ёрдамларининг янада ортиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       АҚШ давлатининг Сионистларга барча томонлама кўрсатаётган кўмаклари давомида, шундай хабарлар тарқалдики, Америка қўшма штатлари Сионистик режимга 38 миллиард доллар маблағни ҳарбий кўмак кўринишида тақдим этадиган бўлди. Бу ҳақда турли ахборот манбалари Америка ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига таяниб шундай маълум қилишдики, Америка ва Исроил АҚШнинг Исроилга 10 йилга мўлжалланган ҳарбий ёрдамларни тақдим этиш бўйича келишув якунига етди ва 14 сентябр куни Вашингтонда ушбу келишувнинг имзоланиши белгиланган. Ушбу битимга мувофиқ Исроил 2018 йилдан бошлаб йилига 3 миллиард 800 миллион доллар маблағни Америка қўшма штатларидан ёрдам сифатида қабул қилишни бошлайди. Ҳозирги кунгача Американинг Исроилга кўрсатаётган молиявий ёрдами йилига 3 миллиард 100 миллион долларни ташкил этар эди. АҚШнинг Исроилга тақдим этаётган молиявий кўмакларининг янада кўпайиши ҳақидаги хабарларнинг тарқалиши ортидан шу нарса маълум бўлдики, Американинг Сионистик режимга қиладиган ёрдамларининг миқдори ҳар йилгидан кўра янада ортадиган бўлди. Американинг қайтармаслик шарти билан Сионистларга тақдим этадиган йиллик расмий кўмаклари ташқи кўринишидан 3 миллиард доллар тепасида бўлади. Аммо Америка манбалари ушбу молиявий кўмакларнинг миқдорини 10 миллиард доллар атрофида деб айтишади.

      Бу хусусда, Американинг олдинги сенати учун ўтказилган сайловнинг номзоди бўлган америкалик сиёсатчи Марк Данковнинг айтишича, Америка давлати йилига Исроил учун қайта қуриш ишларига 10 миллиард долларлик ёрдамларни тақдим этади. Шуни айтиш мумкинки, Америка ҳар йили турли баҳоналар билан махсус ёки эълон қилинмаган ҳарбий кўмакларни Сионистик режим ихтиёрига беминнат тақдим этиб келади. Шунингдек, АҚШ ва Европа давлатлари ҳам миллиардлаб долларлик молиявий кредитларни ва техникаларни Сионистик режимга қайтармаслик шарти билан ва қурол-аслаҳа сотиб олиши учун тақдим этишади. Ушбу маблағларнинг асосий қисми Америка ва Европа мамлакатларидан қурол сотиб олиш учун ишлатилади. Америка ва сионистик режим муносабатларининг жараёнига эътибор қаратадиган бўлсак, Сионистик режим билан муносабатларни сақлаб қолиш Америка қўшма штатлари ташқи сиёсатида ўзига хос мавқега эга бўлиб, АҚШ расмийлари ушбу муносабатларга путур етишини исташмайди. Сионистик режимнинг минтақада айниқса Фаластинга қарши босқинчилиги ва таҳдидлари шиддатли тус олган бир пайтда Американинг Сионистик режимни ҳимоя қилиши янада кучайди.  

         Америка қўшма штатларининг Сионистик режимга кўрсатаётган ҳарбий ёрдамларининг янада кўпайиши ортидан, ушбу режимнинг босқинчилик сиёсатлари ҳам сезиларли даражада жиддийлашди. Американинг Исроилга тақдим этаётган йирик миқдордаги ҳарбий ва молиявий кўмаклари, АҚШнинг мавжуд қонун-қоидаларига биноан ноқонуний ҳисобланади. Негаки, Америка қонунларига кўра, АҚШнинг пул ёки қурол аслаҳаларидан зўравонлик ва тажовузкорлик ҳамда ҳужум қилиш мақсадида фойдаланадиган режимларга ҳарбий ёрдам кўринишида тақдим этиш тақиқланади. Ушбу масаланинг диққатни тортадиган жиҳатлари шундаки, сўнги йилларда Американинг кўплаб иқтисодий муаммоларга йўлиқишига қарамай, АҚШ давлатининг америкалик солиқ берувчилар томонидан бериладиган молиявий маблағлар ҳисобидан Исроил режимига кўрсатаётган кўмаклари заррача бўлсада камаймади. Аксинча ушбу ёрдамлар турли шаклда янада ошди.

     Америка охирги йилларда жаҳоннинг тули минтақаларидаги юртларнинг ички ишларига аралашуви ортидан иқтисодий муаммоларга ва йирик миқдордаги бюджет дефицитига учради ҳамда Американинг бюджет тақчиллиги охирги ойларда 107 миллиард долларга етди. Лекин шунга қарамай, Американинг Сионистик режимга кўрсатаётган молиявий ёрдамлари давом этмоқда ва янада кенгаймоқда. Америка халқи  Америка расмийларининг Сионистик режим билан Америка манфаатларини боғлашларига ва ушбу ишғолгар режимни ҳимоя қилиб йирик миқдордаги маблағларни сарфлашларига кескин қаршилик кўрсатиб ўзларининг эътирозларини билдиришмоқда ҳамда шундай таъкидлашмоқдаки, ушбу ҳолат Американи Сионистик режимнинг жиноятларига шерик сифатида талқин қилишга олиб келмоқда ва Америка қўшма штатлари жаҳон халқлари ва ҳамжамиятининг нафратига учрамоқда.   

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

 

 

Ёрлиқ