Лавров: "Аср муомаласи" хавфсизлик кенгаши резолюциясига хилофдир
Россия ташқи ишлар вазири Америка томонидан таклиф этилган "аср муомаласи" лойиҳасининг айрим қисмлари хавфсизлик кенгашининг резолюциялари билан хилофдир,-деб эълон қилди.
Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чоршанба куни Исломий ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби Юсуф бир Аҳмад Ал-Асимин билан Москвада ўтказилган матбуот анжуманида, "аср муомаласи" лойиҳасини ҳеч ким тўлиқ шаклида кўргани йўқ,-деб айтди.
Россия расмийси фаластинлик овораларни бошқа мамлакатларда сақлаш хавфсизлик кенгаши резолюциясига хилофдир ва ана шу масала "аср муомаласи" хавфсизлик кенгашининг қарорларига қарши эканлигини исботлайди.,-деб таъкидлади.
Сергей Лавров хавфсизлик кенгаши резолюциясига кўра, мустақил Фаластин мамлакати ташкил этилиши ва фаластинлик оворалар ўз ватанларига қайтишлари керак, -деб таъкидлади
Россия ташқи ишлар вазири биз Американи Ғарбий Осиёдаги зиддиятни ҳал қилишда фойдали деб ҳисоблайдиган ўз лойиҳасини тўлиқ тушунтиришга чақирамиз. Чунки бу лойиҳа фақат иқтисодий жиҳатларни ҳал этишга қаратилган халос, -деб қўшимча қилди.