Нигерия армияси "Закзокий" тарафдорларининг норозиликларига қарши ҳужум қилди
(last modified Wed, 17 Jul 2019 12:32:22 GMT )
июл 17, 2019 17:32 Asia/Tashkent
  • Нигерия армияси

Нигерия армияси мамлакат исломий ҳаракат раҳбари ҳомийларининг эътирозли кўча намойишларига қарши ҳужум қилиб, бир кишини шаҳодатга етказди ва бир неча кишини эса ярадор қилди.

Пресс ТВ ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Нигерия исломий ҳаракат ва ушбу мамлакат мусулмонларининг маънавий раҳбари Иброҳим Закзокийнинг тарафдорлари уни қўлга олиниши боис сешанба куни яна бир маротаба эътирозли кўча намойишларга чиқишди. 

Бу хабарга кўра, Нигерия армияси эътирозчиларни бостириб уларга қарата ўқ отишлари сабабли улардан бири киши шаҳид бўлди ва бир нечи киши эса оғир ярадор бўлишди. 

Нигерия армияси 2015 йилда "Зория" шаҳрида Шайх Закзокийнинг тарафдорлари тўпламига ҳужум қилди ва ушбу оммавий қирғинда 1000-га яқин одамлар, жумладан Шайх Закзокийнинг ўғли шаҳодатга етдилар. 

Шайх Иброҳим Закзокий уша вақтдан бошлаб ҳозирги кунгача Нигерия қамоқхонасида сақланмоқда ва охирги хабарларга кўра, қийноқларга солиниши сабабли оғир жисмоний аҳволдан ранж-азоб тортмоқда.