Америка Конгресси Вакиллар палатаси Арабистон ва БААга қурол сотишни тӯхтатиш лойиҳасини тасдиқлади
(last modified Thu, 18 Jul 2019 11:53:24 GMT )
июл 18, 2019 16:53 Asia/Tashkent
  • Америка  Конгресси Вакиллар палатаси Арабистон ва БААга қурол сотишни тӯхтатиш лойиҳасини тасдиқлади

Трамп давлати Американинг минтақадаги шерикларини ҳимоя қилиш ва қурол сотиш воситасида мамлакат иқтисодиётини кӯтариш мақсадида мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилиш йӯли билан Конгрессни четлаб, Саудия Арабистони, БАА ва Иорданияга 8 миллиард доллардан кӯпроқ маблағга қурол-яроқ сотган. Давлатнинг бу ҳийла-найранги Конгресс қонунчиларини ғазабга келтирди.

Америка Сенати миллиардлаб доллар миқдоридаги қурол савдосига ӯз мухолифатини баён этгач, 16 июл куни  Конгресснинг Вакиллар палатаси ҳам Саъудия Арабистони ва БААга қурол сотишни тӯхтатиш лойиҳасига овоз берди. Сенат ҳам жорий йилнинг июн ойида Арабистон ва БАА билан тузилган қурол савдоси тӯғрисидаги шартномаларни бекор қиилш учун овоз берган эди.

Жорий йилнинг май ойида Америка Ташқи ишлар вазири Майк Помпео фавқулодда вазият талаби билан Арабистон, БАА ва Иордания  билан қурол савдоси бӯйича тузилган 22 шартномани имзолаганини эълон қилган эди. Америка давлати ана шу йӯл билан Конгрессга чап берди. Оддий ҳолда Конгресс бундай шартномалар тӯғрисида фикрини 30 кун давомида  баён қилиши керак.

Ташқи ишлар қӯмитасининг раиси, Ню-Йорк штати демократларининг вакили Элиот Энгел деди: Давлат қурол сотишга мойил экан, у қонунни айланиб ӯтиш ӯрнига унга итоат қилиши керак

 Кейинги ойлар ичида  Конгресс Трамп давлати ва Саудия Арабистони ӯртасидаги муносабатларга иккинчи маротаба шубҳа билдирмоқда. Вакиллар палатаси 2019 йилнинг апрел ойида Арабистоннинг Яман билан урушида Американинг иштирокини тӯхтатиш лойиҳасига овоз берган эди.

Демократлар ва Республикачилар партияларининг вакиллари Трамп давлати Саудия Арабистонининг Истамбулдаги консуллиги биносида Саудиянинг мухолифатчи журналисти Жамол Қошиқчининг ӯлдирилишида Арабистоннинг юқори мартабали мулозимлари қӯли борлигини била туриб бу  мамлакатга қурол-яроқ сотаётганидан норозиликларини баён этишди.

Шунингдек, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси 15 июл куни аксарият овоз билан Жамол Қошиқчини қатл қилганларни муҳокамага тортиш  лойиҳасини қабул қилди.

"Ню-Йорк Таймс"нинг ёзишича: Ташқи сиёсат мавзусидаги бирор-бир масала Саудия Арабистони масаласидек Трамп ва Конгресс орасида жарликни вужудга келтирмаган.

Ҳар эҳтимолга қарши Трамп Конгресс қарорини вето қилади, зеро Трамп давлатининг сиёсати Арабистон режимини қӯллаб-қувватлашга қаратилган. Саудия Арабистони минтақада Американинг стратегик ва иқтисодий шериги ҳамда Америка қуролларининг энг катта харидори ҳисобланади. Бирлашган Араб Амирликлари ҳам Американинг минтақадаги муҳим шерикларидан ҳисобланиб, ҳар йили Вашингтондан жуда кӯп миқдорда қурол сотиб олади.   Гарчи Трамп бу икки мамлакатга бир эрмак сифатида қараб, бир неча марта Саудия режимини таҳқирлаб, Арабистонни охиригача соғилиши керак бӯлган соғин сигирга ӯхшатган бӯлсада,  Америка юқорида келтирилган сабабларга кӯра Саудия Арабистони ва БАА билан муносабатларини совутишни истамайди. 

Ёрлиқ