Карзай: Америка Афғонистондаги нотинчликларнинг омилидир
(last modified Thu, 18 Jul 2019 12:05:55 GMT )
июл 18, 2019 17:05 Asia/Tashkent
  • Карзай: Америка Афғонистондаги нотинчликларнинг омилидир

Афғонистон президенти Американи ушбу мамлакатдаги нотинчликларнинг омили деб билди.

Ҳамид Карзай бугун Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида, Афғонистон масаласида  Американинг олиб бораётган фаолиятини танқид қилиб, Афғонистон маласи бўйича Америка ва бошқа мамлакатларнинг олиб бораётган муносабатлари ушбу мамлакатдаги нотинчликларнинг омилидир,-деб айтди.

Карзай Америка ва Покистонни Афғонистонда уруш келтириб чиқариш ва тинчлик музокарларида асосий рол уйнайдиган омил сифатида эслатиб ўтди. 

Тинчлик музокаралари жараёнида америкаликларнинг олиб борган хатти ҳаракатларини танқид остига олган афғонистоннинг собиқ президенти бу гал ҳам самарасиз тинчлик музокараларининг оқибатлари ҳақида сўз юритди. 

Вай ўз сўзларининг давомида Афғонистоннинг ўз қўшни мамлакатлари билан қадимий алоқаларига ишора этиб, Афғонистон бошқа мамлакатларга тажовуз қилиш учун ўз ер-ҳудудларидан фойдаланишга ижозат бермайди,-деб таъкидлади. 

Американинг Афғонистондаги 18 йилллик ҳузури нафақат ушбу мамлакатнинг ахалқига тинчлик келтирмади, балки ҳар куни ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида нотинчликларнинг кенгайиши сабабига айланди.  

Ёрлиқ