Пентагон Арабистонга янги тажҳизот ва ҳарбий куч жўнатишга ижозат берди
(last modified Sat, 20 Jul 2019 11:09:24 GMT )
июл 20, 2019 16:09 Asia/Tashkent
  • Пентагон Арабистонга янги тажҳизот ва ҳарбий куч жўнатишга ижозат берди

Америка мудофаа вазирлиги жума куни бир баёниясида, бу вазирликнинг раҳбари Марк Эспер Арабистонга Американинг янги тажҳизотлари ва кучларини жўнатишга рухсат берганини эълон қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Пентагон Арабистонда Америка ҳарбий кучларини жойлаштириш ҳимоялашни ижод этиш ва ўз манфаатларини муҳофазат этиши учун Вашингтоннинг қудратини мустаҳкамлайди,-деб айтди. 

Бундан олдин Арабистон мудофаа вазирлигидаги масъул расмийлардан бири ушбу ўлка подшоси Америка кучларига мизбонлик қилишга розийлик берган эди,-деб эълон қилган эди. 

СиЭнЭн телеканали пайшанба куни Пентагон расмийлари нақлига таяниб, Америка Арабистон пойтахти Риёз шаҳрининг шарқидаги "Малик Султон " ҳаво базасида 500 нафар Америка ҳарбийларини жойлаштиради,-деб эълон қилган эди. 

Американинг бундай қарор қабул қилиши турли аксиламалларга юзмаюз бўлди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари жума куни Хорижий ҳарбий кучларнинг дислокацияси Форс кўрфазидаги вазъиятни оғирлаштиради ва ҳарбий тўқнашувлар эҳтимолини кенгайтиради,-деб таъкидлади. 

Сергей Рябков Россия бир неча маротаба Америкага Форс кўрфазида Эрон билан кескинликларга шиддат беришдан ўзини тийишини эълон қилган эди,-деб эслатиб ўтди.