Трампнинг Саъудия Арабистони коалициясининг Ямандаги жиноятларини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги иккинчи ветоси
Америка президенти Дональд Трамп чоршанба куни кечаси Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига қурол-яроқ сотиш олдини олишни назарга олган Америка Конгрессининг резолюциясига қарши вето қуйди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка Конгресси Трампнинг ветосини бекор қилиши учун овозларнинг учдан бир қисмига эҳтиёж сезади. Аммо айрим жумҳурийчилар Трампнинг Арабистонга нисбатан хорижий сиёсатини қўллаб-қувватлашишлари эътиборга олинса, унда бундай овоз тўплашнинг эҳтимоли кам қолади.
Трамп давлати бундан олдин Эрон билан кескинликларни кучайтириш баҳонаси билан "фавқулодда вазъият" эълон қилиш билан Конгресс қўмиталарини Саъудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иорданияга 8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда ҳарбий тажҳизотларни сотиш мақсади борлигини маълум қилган эди.
Америка президенти миллий фавқулодда вазъият эълон қилинган вақтда, қурол-яроқларни назорат қилиш қонунларида келтирилган моддаларни эътиборга олмасдан Конгресснинг ижозатисиз қурол-яроқ сотиши мумкин.
Трампнинг Саъудия Арабистони коалициясининг Ямандаги жиноятларини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги иккинчи ветоси ҳисобланади.
Трамп сешанба куни 16 апрел кунида ҳам Яманга қарши тажовузкор Саъудия коалициясини Америка томонидан қўллаб-қувватлашни тўхтатишни назарга олган Конгресснинг қарорига вето қуйган эди.
Трамп ҳозиргача бир неча марта Арабистон ва Бирлашган Араб Амирликларига қурол-яроқ сотишни қўллаб-қувватлаб келган.