Нато Грузияда ҳарбий тактик машғулотлар ўтказмоқда
(last modified Sun, 28 Jul 2019 07:23:42 GMT )
июл 28, 2019 12:23 Asia/Tashkent
  • Нато Грузияда ҳарбий тактик машғулотлар ўтказмоқда

Нато ташкилотининг 2019 йилги кўп миллатли ҳарбий машқлари шанба куни 14 мамлакат иштирокида, Грузия шарқидаги "Сенаки" шаҳрида жойлашган ушбу ўлка армиясининг базасида бошланди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, бу ҳарбий тактик машғулотлар " Agile Spirit" "соғлом руҳия" номи остида 2011 йилдан бошлаб Грузияда ўтказилади. 

Бу ҳарбий машқлар Грузиянинг Америка ва НАТО ташкилоти билан ҳамкорликларининг бир қисми саналади. Бу ҳарбий тактик машғулотларда 3 минг ҳарбийлар иштирок этади. Бу ҳарбий машқлар 9 август ойигача давом этади. бу ҳарбий тактик машғулотларни ўтказишдан мақсад амалиёт маҳоратларини кенгайтириш ва Нато кучлари билан грузиялик ҳарбийларнинг муштарак фаолият олиб боришларини юксалтириш ҳамда Қора денгизида хавфсизликни таминлаш учун машқ қилишдан иборат деб эълон қилинди. 

Ғарб мамлакатларининг Грузияни Нато ташкилотига қушиш йўлидаги сайъ-ҳаракаталари Россияни ғазабга келтирган. Москва ўз чегара яқинига Нато ташкилоти фаолиятининг кенгайишини минтақада нотинчликларнинг омили деб билади.  

Ёрлиқ