июл 29, 2019 12:12 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусрат Раҳимий
    Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусрат Раҳимий

Кобулда Афғонистон хавфсизлик кучлари ва қуролланган ҳужумчилар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув охирга етди.

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусрат Раҳимий Кобулда Афғонистон "яшил жараён" сиёсий жараённинг раиси ва миллий хавфсизлик идорасининг собиқ раиси Амруллоҳ Солеҳ идораси қаршисида афғон хавфсизлик кучлари билан қуролланган ҳужумчилар тўқнашуви қуролланган 4 нафар ҳужумчининг ҳалок бўлиши ва 6 соат тўқнашувдан сўнг охирга етди,-деб айтди. 

Ҳозиргача бу террористик ҳужумнинг масъулиятини ҳеч ким ва ҳеч қайси бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ, аммо Нусрат Раҳимий Толибон гуруҳи айбдор деб билади. 

Афғонистон президентлик идораси ҳам бир баёнот содир этиб, Афғонистон душманлари ва фитначи террористлар ўз жиноятларини давом эттириб, Кобул шаҳрининг ноҳарбий минтақаларидан бирига қарши террористик ҳужум уюштириб, Афғонистон ноҳарбий аҳолисини ўлдиришди,-деб эълон қилди. 

Шанба куни аср пайтида 4 нафар қуролланган ҳужумчи Кобул шаҳрида Амруллоҳ Солеҳ идорасининг рўбарусида бомба ўрнатилган автомобилни портлатишдан кейин Афғонистон хавфсизлик кучлари билан тўқнашишди. 

Афғонистон соқлиқни сақлаш вазирлиги бу портлаш ва ҳужумда ҳалок бўлганларнинг сонини 2 нафар ва ярадор бўлганларнинг сонини эса 25 нафар,- деб эълон қилди. 

Ёрлиқ