Дональд Трамп Америка миллий разведка директори истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади
Америка президенти бугун Америка миллий разведка директори Дон Коутсни четлантирилгани ва унинг ўрнига Жон Ротклифнинг номзадлигини тасдиқлади.
Фокс Ньюз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Дональд Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида нашр этган бир паёмида, Дон Коутснинг Америка миллий разведка директори симмати 15 август куни охирга етади ва Жон Ротклиф унинг ўрнига ўринбосар бўлади,- деб ёзди.
Америка президенти шундай бир вақтда мамлакатнинг миллий разведка директорини ўзгартириш ҳақида хабар бермоқдаким, Нью-Йорк Таймз газетаси бундан олдин Дональд Трамп давлатининг фаолиятидан Америка разведка ташкилотларининг эътироз қилишлари натижасида Америка миллий разведка директори яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилади,-деб ёзди.