Бразилия қамоқхонасидаги қўзғолонда 52 киши ҳалок бўлди
(last modified Tue, 30 Jul 2019 07:44:01 GMT )
июл 30, 2019 12:44 Asia/Tashkent
  • Бразилия қамоқхонасидаги қўзғолонда 52 киши ҳалок бўлди

Бразилиянинг шимолида жойлашган "Pará" вилоятидаги қамоқхонада қўзғолон ва тўқнашувлар вужудга келиши натижасида 52 киши ҳалок бўлишди.

Эрон телерадио кампанияси таркатган хабарга кўра, Пара вилояти расмийлари жинояткор рақиблар ўртасида юзага келган тўқнашув сабабли қўзғолон ва қотиллик юз берди,-деб эълон қилишди. 

Ҳалок бўлганларнинг 16 нафари боши танасидан жудо қилинган.

Бразилия ОАВ тарқатилган эълонларга кўра, қўзғолон маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7 бошланган ва 5 соат давом этган. 

Ўтган май ойида ҳам Бразилиянинг "Manaus" шаҳрининг қамоқхонасида юзага келган қузғалонда 40 нафар маҳбус шафқатсизларча ўлдирилган эди. 

Бразилиядаги қамоқхоналарда тўқнашиш ва қўзғолонлар оддий бир ишга айланиб қолган.

Бу тўқнашувлар жинояткор рақиблар ўртасида доим рўй беради.